Ўзбекистонда илк бор голбол бўйича чемпионат ўтказилди

Мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан келган 10 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор голбол бўйича чемпионат бўлиб ўтди. Бу ҳақида Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.
Хира ва заиф кўрувчи ҳамда кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги 21-23 октябрь кунлари голбол бўйича илк бор Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан келган 10 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Голбол бўйича чемпионати
Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган мусобақа якунида Тошкент шаҳри жамоаси ғолиб бўлди. Кучли учликдан эса Тошкент ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари жой олди.
Ушбу мамлакат чемпионатида кучлилар сафидан жой олган спортчилар келажакда голбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади ва халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.