ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Киев режими Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун кам қувватли ядровий қуролни портлатмоқчи. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.
“Россия Мудофаа вазирлигида Киев режими кам қувватли ядровий қурол деб аталадиган нарсани портлатиш билан боғлиқ провокацияни режалаштираётгани ҳақида маълумот бор. Провокациядан мақсад Россияни оммавий қирғин қуролларини қўллаганликда айблаш ва шу орқали дунёда Москвага бўлган ишончга путур етказиш мақсадида кучли Россияга қарши кампания бошлашдир”, - деди у.
Кирилловнинг эслатишича, 19 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг ядровий мақомини тиклаш ниятида эканлигини маълум қилган.
“Шунингдек, алоҳида таъкидлаш жоизки, махсус ҳарбий операция давомида Зеленский бир неча бор НAТО давлатларини Россия Федерациясига зарба беришга чақирган”, - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу AҚШ, Франция ва Туркиядаги ҳамкасбларига Киев томонининг “бомба”дан фойдаланиш эҳтимолидан хавотир билдирган эди.