ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. АҚШ президенти ва унинг жамоаси ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозониш учун Украинадаги можарони кучайтиришга тайёр, деб ҳисоблайди франциялик сиёсатчи, “Ватанпарварлар” ҳаракати етакчиси Флориан Филиппо.
“8/11 оралиқ сайловлар арафасида Украинаги вазиятни портлатиш учун америкаликлар нима қила олишларидан эҳтиёт бўлинг” ,- деб ёзади у ўз Twitter саҳифасида.
Филиппонинг сўзларига кўра, Байден ва унинг атрофдагилари сайлов пойгаларида мағлубиятга учрамоқчи эмас.
“Агар улар мағлуб бўлишса - тинчлик ғалаба қозонади, улар эса буни истамайди”, - дейди Филиппо.
Аввалроқ Франциянинг “Ватанпарварлар” ҳаракати етакчиси Украинадаги можаро янада кенгайиши учун НАТО ҳаттоки ядровий қуролдан ҳам фойдаланиши мумкин ҳақида фикр билдирганди.
Россия 25 февралдан буён Донбассни киевлик миллатчилардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцидга учраган инсонларни ҳимоя қилиш ” махсус операциянинг вазифаси эканини айтган.