Андижонда ер силкиниши кузатилди

Тошкентдан 342 километр жанубий-шарқда кузатилган зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,3 баллни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қирғизистонда 23 октабрь куни Тошкент вақти билан 20:24 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақида Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Тошкентдан 342 километр жанубий-шарқда кузатилган зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,3 баллни ташкил этган.
Андижонда сезилиш кучи:
Хонобод шаҳрида 3 балл;
Қўрғонтепа туманида 2-3 балл.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда 19 октабрь куни ҳам 2 баллга тенг зилзила қайд этилганди.