Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон вилояти маъмурияти фронт чизиғи мустаҳкамланганини маълум қилди

Фронт чизиғи қишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлади, дейди Стремоусов.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Херсон вилоятидаги фронт чизиғи одамлар, қурол-яроғ ва техника билан мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

“Фронт чизиғи қишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўра бошлади. Фронт барқарорлашди. Одамлар, қурол-яроғ ва техника билан алоқа чизиғини мустаҳкамлаш давом этмоқда”, - деб ёзди Стремоусов ўзининг Telegram каналида.

Аввалроқ Херсон ҳукумати аҳолини зудлик билан шаҳарни тарк этишга чақирганди.
Маълумот ўрнида, октябрь ойи бошида Украина қўшинлари Херсон вилоятининг шимолий қисмидаги аҳоли пунктларини эгаллашга уриниб, қарши ҳужумга ўтди. Расмийлар уларнинг олдинга силжишига тўсқинлик қилингани ҳақида хабар берди. Украина армияси бу йўналишда катта йўқотишларга дуч келган.