ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Термиз халқаро аэропорти орқали амалга ошириладиган парвозлар вақтинча Қарши халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилди.
1 ноябрдан 25 декабрга қадар “Uzbekistan Airways”нинг HY-065/066 ва HY-069/070 Тошкент—Термиз, HY-609/610 Термиз—Москва, HY-711/712 Термиз—Санкт-Петербург авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш сабаб қарийб икки ойга ёпилиши хабар қилинган эди.