Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Стремоусов: Украина ҳаётда ғалаба қозона олмайди

Стремоусов: Россия ўз позицияларида, ўз ерларида мустаҳкам туриб, ўз манфаатларини ҳимоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Зеленский тинчлик ва можароларга чек қўйиш шиорлари билан сайловда қатнашганида Украина халқини алдаган. У мамлакатни тўлиқ инқирозга олиб келди, дейди Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов РИA Новости агентлигига.

“Барча ўлганлар Зеленскийнинг виждонига ҳавола. Бу ўлимларнинг барчаси ҳеч қачон оқланмайди. Украина ҳаётда ғалаба қозона олмайди”, - деди Стремоусов.

Унинг қўшимча қилишича, Россия ўз позицияларида, ўз ерларида мустаҳкам туриб, ўз манфаатларини ҳимоя қилади.
Стремоусовнинг фикрича, Ғарб давлатларида ҳокимиятни Украинадаги ўйин қоидаларини ўзгартиришга уринаётган “маълум бир гуруҳ глобалистлар” эгаллаб олган. Украина “америкалик фирибгарлар” ўртасидаги курашда савдо воситасига айланган, дейди у .
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.