Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Франция ва Туркияга Киевнинг эҳтимолий провокациясидан хавотир билдирди

Шойгу Франция мудофаа вазири билан суҳбатда назоратсиз кескинлашув тенденциясига эга бўлган Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Франция ва Туркиядаги ҳамкасбларига Киевнинг кам қувватли ядровий ўқ-дорилардан фойдаланиши мумкин бўлган провокацияларидан хавотирини билдирди.
Франция мудофаа вазири Себастьян Лекорню билан суҳбатда томонлар назоратсиз кескинлашув тенденциясига эга бўлган Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, “Шойгу франциялик ҳамкасбига Украина томонидан кам қувватли ядровий ўқ-дорилардан фойдаланиш мумкин бўлган провокациялар бўйича хавотирларини етказган.
Кейинроқ Россия мудофаа вазири туркиялик ҳамкасби Ҳулуси Aкар билан телефон орқали гаплашган. Шойгу унга ҳам Киевдан эҳтимолий провокациялар ҳақидаги хавотирларини баён қилган.
РИA Новости манбаларининг маълум қилишича, Киев расмийлари Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун Украина ҳудудида кам қувватли ядровий қурол билан провокация уюштирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.