ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 9 ойда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
“Cobalt” - 69 816 дона
“Lacetti-Gentra” - 64 074 дона
“Damas” - 52 673 дона
“Nexia T-250” - 17 735 дона
“Spark” - 11 119 дона
Махсус енгил автомобиллар - 14 389 дона.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 564,1 млн долларга тенг бўлган 22 447 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 430 тага ошган.