ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро алмашиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Бу халқаро шартнома 2022 йил 2 июнь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентда имзоланганди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
Энди Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур булган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ва уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Тожикистон томонига тегишли билдиришнома юборади.
Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлиги ва идораларнинг раҳбарлари халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.