ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Спортчи финалда франциялик Aстрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.
Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Турнирда -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик спортчи Шаҳрам Aҳадов бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Аҳадов молдовалик Петру Пеливанни мағлуб этишга 38 сония сарфлади.
Шахрам Ахадов
© НОК Узбекистана
Иккинчи бронза медали учун курашган Обидхон Нўмонов испаниялик Сальвадор Рокага имкониятни бой берди.
21 октябрь куни бошланган халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.