ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, бугун, 23 октябрь куни, соат 09:08 да туманнинг Чорбоғ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 09:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:22 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг очиқ ҳудудида тахминан 150 кв.м майдондаги маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.