ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Тошкентда 21 октябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022” республика кўрик танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухъбири.
Как наградили лучших воспитателей ДОУ
© Sputnik
Ушбу танловда республиканинг 14 туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жами 70 нафар иштирокчи ўртасида энг яхши тарбиячилар саралаб олинди.
“Биз барча иштирокчиларни 3 мезон асосида баҳоладик, яъни тарбиячиларнинг илмий ва методик қўлланмалари, қўл ва амалий меҳнат ишланмалари ҳамда тарбиячининг бир кунлик фаолияти акс этган видеороликлар кўриб чиқилди”, дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, мутахассис Норой Соатова.
Республикада таълим тили 7 та бўлиб, мазкур танловда ўзбек, рус, қорақалпоқ, қозоқ, инглиз тилларида тарбиячилар иштирок этишган.
“Сўнгги йиллар мактабгача таълим тизимига катта эътибор берилмоқда. “Илк қадам” давлат дастури қабул қилинди, шаффофликни таъминлаш мақсадида face ID электрон тизими жорий этилди. Танловда иштирок этган тарбиячиларнинг электрон портфолиосида инновацияларни ўзлаштирилганлигига ҳам эътибор берилди”, дейди мутахассис.
Танлов ғолиблари келгусида имтиёзли равишда республиканинг мактабгача таълим йўналиши бор ОТМларига имтиҳонсиз ўқишга киришади. Шунингдек пул мукофотлари ва совғалар билан тақдирланишади.
Как наградили лучших воспитателей ДОУ
© Sputnik