ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманидаги айрим жойларда 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача ичимлик суви босими пасайиши ёки вақтинча бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ расмий каналида хабар берилган.
“2022 йил кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги ҳақида маълум қиламиз”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
Махтумқули кўчаси: Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси,
Шахрисабз кўчаси: “Le Grand Plaza”меҳмонхонаси, Ипотека банк, "ОТТО" кафеси, Ўзбектуризм, “Нуроний” жамғармаси, "Brookland" автомобил ювиш шахобчаси.
Истиқлол кўчаси: "BLA BLA" бар, 50-мактаб, алоқа лицейи, Энергетика вазирлиги, "1991" кафеси, Триллиант комплекси.
Яшнобод тумани бўйича:
Индонезия, Япония, Франция, Туркия, Украина, Беларусь ва Хитой элчихоналари, травматология маркази, Ортопедия маркази, Шаҳар ДСЭНМ, “Тўйтепа” маҳалласи, 1-сонли поликлиника, Миллий банк, Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Черков 2 та, Яшнобод солиқ идораси, Ўзбек нефтигаз бошқармаси, 145-мактаб, 222 ва 559-сонли болалар боғчаси, 6-сонли шаҳар туғруқхонаси, Маҳалла жамғармаси, Яшнобод хокимияти, Анжуманлар саройи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси биноси, Фарғона йўли-13 кўча, Фарғона йўли-15 кўча, Божхона бошқармаси, Фарғона йўли кўчасидаги 20 та корхоналар, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Боку кўчаси тор кўчалари билан, “Маърифат” МФЙ, “Ширмонбулоқ” МФЙ.
Юнусобод тумани бўйича:
"Брилиант" бизнес маркази, "Mobiuz" телефон компанияси, Ўзбек почтампти, "Уголок" кафеси, "Ҳаёт" меҳмонхонаси, "Пойтахт" савдо маркази, "Тошкент" меҳмонхонаси, Сайлгоҳ кўчаси, Адлия вазирлиги, "Сity PALASE" меҳмонхонаси, Ҳуқуқшунослик университети ва Гофман университети.
Миробод тумани бўйича:
“Салар”, “Минг Ўрик”, “Мовароуннаҳр”, “Тонг юлдузи”, “Шароф Рашидов” маҳаллаларида, А. Темур кўчаси, Шаҳрисабз, Бухоро, Зарафшон, Тарас Шевченко, Ислом Каримов, Фидокор кўчаси, Қўшкўприк, Меҳржон кўчаларида, Иноқобод кўчаси тор кўчалари билан бирга, Темирйўлчилар кўчаси тор кўчалари билан, Сариқкўл кўчаси, Эски Сариқкўл кўчаси, Фарғона йўли кўчаси бўйлаб, Нукус кўчасидан Толимаржон кўчасигача, Тошкент шаҳар касаба уюшмаси биноси, 1-сонли Республика клиник касалхонаси ва Ҳарбий прокуратурада, “Тери-таносил касалликлари” касалхонаси, “Қон қуйиш маркази”, меҳмонхона, Афросиёб заводи, “Чайна таун” ресторани, “Тиббий судэкспертиза”, Я. Ғуломов кўчаси, “Иммунология” институти, А. Қодирова кўчаси, “Руҳий касалликлар” шифохонаси, 4-сонли туғуруқхона.
Чилонзор тумани бўйича:
Иқтисодиёт вазирлиги, Президент академияси, ҳукумат гаражи, Афросиёб кўчаси 2-уй, Хумо Арена, Бешёғоч кўчаси Бокс федерацияси, Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйлар ва Бешёғоч кўчасидаги меҳмонхона.
Яккасарой тумани бўйича:
“Юнус Ражабий” маҳалласида, “Тепа” маҳалласида, Президент Администрацияси, Ички Ишлар Вазирлиги биноси, Президент Хавфсизлик Хизмати биноси, Интерпол биноси, Туркистон меҳмонхона, А.Қаххор музейи, Ю.Ражабий музейи, Ислом Каримов номидаги илмий маърифий ёдгорлик мажмуаси, №323 МТМ, МВД га қарашли МТМ, УДАП ва Самарқанд насос станцияси ҳудудидаги Ш.Рашидов, Самарқанд, Афросиёб кўчаларидаги кўп қаватли уйларда ичимлик суви босими пасайиши ёки вақтинча бўлмаслиги мумкин.
“Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар махсус техника ёрдамида ичимлик суви билан таъминланади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.