Сирдарё вилоятида портлаш содир бўлди

Хабарда айтилишига кўра, портлаш якка тартибда бўлган, жабрланганлар йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Сирдарё вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги омборхонасида портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, портлаш якка тартибда бўлган, жабрланганлар йўқ.
"Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган, талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.