ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. 9 ойда 55,4 минг хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари:
хизмат мақсадида – 54,1 минг киши
ўқиш – 3,8 минг киши
дам олиш – 266,4 минг киши
қариндошларини йўқлаш учун – 3194,7 минг киши
даволаниш мақсадида – 55,4 минг киши
тижорат — 12,7 минг киши.