ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Айни кунларда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар илк бор медал қўлга киритишди, деб хабар қилмоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.
Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда қатнашган йигитлар кумуш медални қўлга киритишди, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон спортчилари Муҳаммад Камолов, Вениамин Никитин ва Илҳомбек Обиджонов ҳал қилувчи баҳсда ҳиндистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувда Ҳиндистон жамоаси 16:8 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медалларни расмийлаштирди.