Норов Марказий Осиё - Корея ҳамкорлик форумида иштирок этади

Кореяда бўлиб ўтадиган тадбирда Марказий Осиё республикалари ТИВ раҳбарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15-ҳамкорлик форумидаги иштирок этади, деб хабар қилмоқда ТИВ.
2022 йилнинг 23–26 октябрь кунлари ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15-ҳамкорлик Форумида иштирок этиш учун Корея Республикасига ташриф буюради.
Бўлажак Форум кун тартибидан соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, туризм, атроф-муҳит ва иқтисодий хавфсизлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган, - дейилади хабарда.