ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россия билан очиқ урушнинг мақсади уни мустақил суверен давлат сифатида, тарихий илдизлари, анъаналари ва маданияти билан бирга йўқ қилишга уринишдир.
Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Aдминистрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко таъкидлади.
“Бугунги кунда Россияга қарши уруш олиб борилаётганини ҳаммамиз жуда яхши тушунамиз. Ҳақиқий, очиқ уруш. Қолаверса, бу уруш Донбасс ҳудудида, Херсон, Запорожье, Украина ҳудудида содир бўлаётган қизғин жанговар ҳаракатлардан иборат.
Бу урушнинг мақсади ҳам очиқчасига Россияни мустақил, суверен давлат сифатида, унинг тарихий илдизлари, мамлакати ва анъаналари биланг йўқ қилишга уринишдир.
Рус маданиятига, рус анъаналари ва рус тарихига қарши олиб борилаётган бу урушнинг асосий мақсади - ёш авлоддир. Чунки русларнинг катта авлоди тарихни унутишга қодир эмас, душман уларга ҳеч нарса қила олмайди, лекин ёш авлод билан уриниб кўриш мумкин, - деди Кириенко ўқитувчилар форумида.
Эсда тутинг, шундай қадимий хитой ҳикмати бор, агар сиз душманингизни мағлуб қилмоқчи бўлсангиз, унинг фарзандларини тарбияланг. Ҳозир Россияда айнан шундай уриниш бўлмоқда.
Россия президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Донбассда тинч аҳолига қарши содир этилган жиноятларни ҳужжатлаштирган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўпинча “энг ғайриинсоний жиноятлар 21-22 ёшли ёшлар томонидан содир этилган”, деб айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.