ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Қўшма Штатлар Европага 101-ҳаво-десант дивизиясини ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун жойлаштирди. Дивизия қўмондони, Украина ҳудудига киришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда CBS News.
Маълумот учун, АҚШ армиясининг 101-ҳаво-десант дивизияси Россия ва АҚШ бошчилигидаги НАТО ҳарбий альянси ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда қарийб 80 йил ичида илк бор Европага жойлаштирилди.
“Ҳарбий кучлар қўмондони CBS News телеканалига берган интервьюда бир неча бор улар эрта тундаёқ жанг қилишга тайёр эканликларини билдирган. Улар НАТО ҳудудини ҳимоя қилиш учун келган бўлса ҳам, агар ҳарбий можаро кучайса ёки НАТОга ҳужум қилинса, улар чегарани кесиб ўтиб Украина ҳудудига киришга тўлиқ тайёр”, — дейилади хабарда.
Телеканал маълумотларига кўра, “Қичқироқ бургутлар” 101-ҳаво-десант дивизияси Руминия ҳудудида жойлашган умумий сони 4,7 минг аскардан иборат енгил пиёдалар гуруҳидир.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ расмийлари америкалик ҳарбий хизматчилар Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулиан Смит НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этмаслиги ва позиция ўзгаришсиз қолаётганини тасдиқлаган эди.