ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Туркия ғарбий молиялаштириш ёки суғуртага муҳтож бўлмасдан Россия нефтини сотиб олиши ва ташиши мумкин. Бу ҳақда Туркия молия вазири Нуреддин Небати маълум қилди.
Небати ўтган ҳафта AҚШга ташрифи чоғида “The Wall Street Journal” нашрига интервью берди.
“Биз ўз эҳтиёжларимизни қондириш учун зарур чораларни кўришимиз керак, шунингдек, мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишимиз керак”, деган Небати.
У зарурий ҳолатда Туркия ғарбий молиялаш ёки суғуртага муҳтож бўлмасдан Россия нефтини сотиб олиши ва ташиши мумкин, деб таъкидлаган. Ҳукуматнинг иқтисодий қарашлари ҳақида фикр билдирган Небати, ҳукумат Туркияни ишлаб чиқариш марказига айлантирадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ниятида эканини айтган.