Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди - фото

Учрашувда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Туркманистонга расмий ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кучли Туркманистонни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлганини алоҳида қайд этди.
“Бугун қардош Туркманистон миллий бирликни ва тарихий-маданий анъаналарни сақлаш асосида жадал ривожланмоқда. Бу бутун дунёда ўзининг юксак эътирофига сазовор бўлди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Гурбангули Бердимуҳамедов биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда уларни чуқур стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга шахсан ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон-Туркманистон алоқалари ўзаро ҳал бўлмаган масалалардан холи давлатлараро шерикликнинг ҳақиқий намунаси экани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди. Парламентлар ўртасидаги мулоқот халқларнинг янада яқинлашишида энг муҳим омил экани таъкидланди.
“Олий даражада эришилган келишувларнинг бажарилишини мониторинг қилиш учун парламентлараро ҳамкорлик салоҳиятидан бундан буён ҳам самарали фойдаланишимиз лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6