Польша президенти Россия ҳақидаги твити учун танқидга учради

Twitter  фойдаланувчилари Польша президентини Россия ҳақидаги твити учун кескин танқид қилишди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik Польша президенти Анджей Дуданинг Twitter тармоғидаги обуначилари унинг Украина ҳақида твитини қаттиқ танқид қилишди.
Президент “Агар Украина қуласа, биз (Польша - таҳр) кейингиси бўлишимиз мумкин” дея твит қолдирган. Шунингдек у “Европа хавфсизлиги учун Россия империализми устидан ғалаба керак” дея қўшимча қилган.
“Яна қандай Россия империализми?”- дея ёзиб қолдирган nostromo242 ва “Россия Польша билан қанча йиллар иш олиб борганини” қўшимча қилган.
“Ёдингда бўлсин, жўра, сен полякларни қўллаб-қувватлашинг керак, украинларни эмас. Ҳозир эса сизлардан биттаси айтгандек, сен Украинанинг хизматкорисан”, деб ёзади яна бир обуначи.
“Агар Украинадаги можаро эвазига хавфсизлик яратмоқчи бўлсанг, сен менинг президентим бўлишга муносиб эмассан, ва ҳеч қачон бўлмагансан: бизнинг бу можаро билан ишимиз йўқ”, - деб воқеаларга муносабатини билдирган Wernyhora исмли фойдаланувчи.
“Ўзинг учун жавоб бер”, - дейди яна бири.
“Жаноб Президент, ақлингиз жойида эмас, умримда бундай аҳмоқгарчиликни эшитмагандим”, деб ёзади яна бир фойдаланувчи.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.