Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида йўл харитасини тасдиқлади

Россия кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари ва буғдой экспортини оширишга тайёр – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма “Йўл харитаси”ни тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитанинг навбатдаги 4-йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида йўл харитасини тасдиқлади
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев ва Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин икки давлат ўртасида агросаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг кун тартибидаги кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди.
Томонлар чорвачилик, ветеринария вабалиқчилик соҳасида ўзаро алоқалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва инвестициявий ҳамкорлик, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди.
Шу билан бирга, аграр таълим ҳамда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.
“Россия кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари ва буғдой экспортини оширишга тайёр”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида товар айирбошлаш ҳажми йил сайин ортиб, жорий йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич қарийб 40 фоизга ошди.