ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Президент фармони билан 20 октябрда Россиянинг тўртта ҳудудида эълон қилинган ҳарбий ҳолат ҳарбий ҳаракатлар тактикаси, сафарбарлик, Қуролли Кучларни ташкиллаштириш, иқтисодиёт ва РФ жамиятига таъсир кўрсатади.
Аслида буларнинг барчаси - Украинадаги махсус ҳарбий операциясининг стратегик вазифаларининг оператив ҳал қилиш учун. Бундан ташқари, бу МДҲ ҳудудидаги “кўп векторли” сиёсатнинг бемаънилигини ҳам намойиш қилади.
Россия президенти Владимир Путин 19 октябрь куни Донецк ва Луганск республикалари ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳарбий ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон имзолади. Шу куннинг ўзида Федерация Кенгаши бир овоздан ушбу ҳужжатни тасдиқлади.
Юқорида келтирилган тўртта ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар илк бор бўлаётгани йўқ ва ҳарбий ҳолат де-факто юзага келган эди. Донбасс йўлларида блокпостлар ва ҳужжатларни текширувлар билан ҳеч кимни ҳайратлантириб бўлмайди.
Херсон вилоятида ҳукумат тўлиқ ҳарбий бўлади ва жорий комендантлик соати доираси (22:00 дан 5:00 гача) ўзгартирилиши мумкин. Бироқ, янги мақом у ёки бу тарзда бутун Россияга, ҳатто МДҲ давлатларига ҳам таъсир кўрсатади.
Украина билан чегарадаги ҳудудларда ва янги вилоятларда (Қрим ва Севастополь, Краснодарск ўлкаси, Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, ва Ростов вилоятларида) “ўртача жавобгарлик даражаси” эълон қилинган. Марказий Федерал Округ ҳамда Жанубий Федерал Округнинг бошқа ҳудудлари "Юқори хушёрлик ҳолати"да турибди.
Россиянинг барча ҳудудларида тайёргарликнинг асосий босқичи (жамоат тартиби, муҳим объектларни қўриқлашнинг кучайтирилиши, транспорт, энергетика, алоқа ва коммуникациялар учун алоҳида режим) эълон қилинмоқда.
Ҳарбий ҳолат аввало ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳокимият тузилмаларига тегишли. Ташқи ўзгаришларни Россиянинг кўп аҳолиси сезмаслиги мумкин.
Фармон Россия Федерацияси ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият органларига оператив ҳолатдаги ўзгаришларга янада самарали жавоб беришга имкон беради. Вилоятлар ҳудудий мудофаа отрядларини шакллантириш, фуқароларни ўта хавфли ҳудудлардан вақтинча кўчириш, фавқулодда вазиятларда маҳаллий аҳолини ёрдамга жалб қилиш учун қонуний асосларга эга бўлди.
Ҳарбий ҳолат губернаторларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида мувофиқлаштирувчи штаблар тузиш, иқтисодий соҳада сафарбарлик, фуқаролик мудофаасини ташкил этиш, ҳарбий қисмларнинг долзарб эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Кремль яқин кунларда Россия минтақаларининг хавфсизлик бўйича таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Кеча Россия хавфсизлик чоралари Кенгаши котиби Николай Патрушев миграция соҳасида давлат органлари вазифаларини тўғрилаш зарурлигини эълон қилди - МДҲ мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган жойларда тартибни кучайтириш режалаштирилмоқда.
Миграция назорати ва чет эл фуқароларининг Россияда бўлган вақтда чет эл фуқароларининг қоида бузиш ҳолатларида жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматларга меҳнат мигрантларидан жиноят содир этишда фойдаланаётган халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар аъзоларини аниқлаш бўйича топшириқлар берилган. Россиянинг янги тўртта ҳудуди қочоқлари орасида ҳам украин махсус хизматлари томонидан жосуслик, саботажлар учун ёлланганлар ҳам бор.
Шу билан бирга асосий эътибор чет эл фуқароларининг ижтимоий ва маданий мослашувлари, уларнинг фарзандларини Россия умуммиллий дастурларга кўра ўқитишга қаратилмоқда.
Мудофадан ҳужумга
Бир неча суткадан буён Украина Қуролли Кучлари Днепрнинг ўнг қирғоғида жойлашган Россия қўшинлари позициясига махсус хизмат ҳамда батальон тактик гуруҳлари билан ҳужум қилмоқда. Чоршанба куни тонгда украин десанти (37 та тезюрар кема ва катер)- Запорожье АЭСга ҳужум қилмоқчи бўлганда Кахов сув омборига сўл қирғоғида жойлаштирилаётганда йўқ қилинган.
Душман Николаев-Криворожск йўналишида катта йўқотишларга дуч келмоқда, бироқ НАТО раҳбариятини бу қизиқтирмайди. Ҳужум қилиш - Вашингтоннинг 8 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ Конгресси сайловлари арафасидаги, демократлар сайловчилар олдида жавоб бериши керак бўлган оғриқли савол - 20 млрд доллар нималарга сарфланганини тушунтириб беришлари учун керак.
Киев режими тирик кучларнинг катта қисми ҳамда Ғарб томонидан етказилган жанговар техзникани Николев вилоятига Херсонга “оралиқ” ҳужумлар мақсадида йўналтирган. Россия бу ерда қудратли қўшин гуруҳларини жойлаштирган ва эшелонли мудофаа тизимини яратган (Херсондан ғарброқда ва Запорожье йўналишида).
Украина бош штаби британиялик маслаҳатчилар раҳбарлигида Днепрдаги Кахов ГЭС тўғонини ракетта зарбаси ёки денгиз миналари ёрдамида портлатиб юбориш режасини ишлаб чиқмоқда. Бунинг оқибатида баландлиги беш метргача бўлган “цунами” ҳосил бўлиши ва қуйи йўналишда жойлашган муҳим ҳудудни сув босиши учун мумкин. Сув омборининг ҳажми тахминан 13 миллиард кубометр, тўғон Херсондан 50 км узоқликда жойлашган.
Гап Россия Федерацияси ҳудуди ҳақида кетмоқда. Вазият осон эмас, ноодатий ечимларни талаб қилади. Херсон вилояти аҳолисини кўчириш ва (ҳалокатли сув тошқини олдини олиш учун) сувни айланма каналлар орқали оқизиш ташкиллаштирилмоқда.
Махсус операция кўмондони, армия генерали Сергей Суровикин 18 октябрь куни “Херсон шаҳри бўйича кейинги режаларимиз ва ҳаракатларимиз юзага келадиган ҳарбий-тактик вазиятга боғлиқ бўлади”,- деди. “Мураккаб ечимлар” ҳам истисно эмас - Суровикиннинг ушбу сўзлари катта маънони билдиради ва Киев режими ҳамда НАТОга ҳеч қандай яхшиликни англатмайди. Россия диққатни жамлаб, “оқ қўлқоп”ларини ечмоқда.
Ўн кундирки, бутун Украина бўйлаб Украина Қуролли кучларининг энергетика, қўмондонлик, логистика ва алоқа воситаларига ҳужумлар давом этмоқда. Россия махсус операцияси зонасида яқин кунларда мудофаадан ҳужумга ўтиш ҳамда яна учта ҳудуд- Николаев, Одесса ва Днепропетровск вилоятларини озод этишга ишонч ортиб бормоқда. Бу ҳақда бугун Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди. Рус ерларини украин миллатчилиги ва американча “НАТОнинг шарқ томон кенгайиши”ни тозалаш давом этмоқда.