Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман алабайини совға қилди - видео

Унинг совға сифатида берилиши ўша инсонга нисбатан юксак ҳурмат ифодаси ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Туркманистоннинг Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман алабайи зотига мансуб кучукчани совға қилди.
Айтилишича, унинг совға сифатида берилиши ўша инсонга нисбатан юксак ҳурмат ифодаси ҳисобланади.
Туркман алабайлари — Ўрта Осиё овчаркаларининг бир тури. Туркманистонда ушбу зотдаги кучуклар ахалтека отлари билан бир қаторда миллий бойлик ҳисобланади.