ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг Британия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимига эҳтимолий номзоди мамлакатнинг ички иши, Россия бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, бошқаларнинг ишига аралашмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Бу бизнинг ишимиз эмас, бу Буюк Британиянинг ички иши. Бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, биз бировнинг ишига аралашишга одатланмаганмиз. Aлбатта, ҳозир ҳеч кимдан, жамоавий Ғарбдан, жумладан, Буюк Британиядан ҳам қандайдир тушунча ва қандайдир сиёсий доноликни кутиш мумкин эмас. Aммо яна такрор айтаман, бу Буюк Британиянинг ички иши”, деди Песков.
Кеча Буюк Британия бош вазири ва Консерватив партияси етакчиси Лиз Трасс ўз вориси сайланмагунча вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимида қолишини таъкидлаб, истеъфога чиқишини эълон қилди. Трасс бор-йўғи 44 кун бош вазир лавозимини эгаллади ва у Британия тарихидаги энг қисқа муддатли бош вазирга айланди.
Кейинчалик Британиянинг собиқ бош вазири Жонсон сайловда ўз номзодини кўрсатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.