Захарова Ғарб давлатлари Украинага жами неча пул ажратганини айтди

Ғарб давлатларининг Украинага кўрсатган умумий ёрдами миқдори $ 42,3 млрд. долларни ташкил қилди, унинг асосий қисми АҚШ томонидан ажратилмоқда - $ 28,3 млрд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова Болтиқбўйи давлатлари томонидан Россияни "терроризм ҳомийси" деб тан олишига изоҳ берди.
ТИВ вакилининг айтишига кўра, НАТО давлатлари шубҳани ўзларидан чалғитиш учун дарҳол бошқа бировни имнидир айблашга шошилишмоқда.
"Сиз адресат билан бироз адашяпсиз. Ҳозир Болтиқбўйи мамлакатларида имзоланган ҳужжатларнинг барчаси уларгнинг ўзига қаратилган бўлиши керак ...
Кўп йиллар давомида экстремистик ва террористик ҳаракатларни амалга ошириш, тинч аҳолини ўлдириш, фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш... айнан мана шу давлатлар ва уларнинг режимлари Киев режимига ажаратаётган катта пул ва қурол-яроғ туфайли содир бўлмоқда. Шунинг учун улар айнан мана шу давлатларни террорчининг донорлари, ҳомийларидидир", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Эстония, Латвия ва Литва парламентлари Россияни "террорчилик ҳомийси" деб тан олувчи ҳужжатни тасдиқлашган эди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ушбу давлатлар ва Россия муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, чунки улар аллақачон энг пастки нуқтага етган. Болтиқбўйи давлатлари шундай йўл билан ўзлари учун очко тўплашмоқда, холос. Бу очколар келажакда қўшимча кредитлар ажратиш учун кера бўлиши мумкин.