Қрим кўпригини таъмирлаш давом этмоқда – видео

Кўприкнинг шикастланган қисмида қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Кўприкнинг бир томонида траспорт бемалол ҳаракатланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қрим кўпригини таъмирлаш давом этмоқда, тирбандлик йўқ, автомобиллар эркин ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Пайшанба куни агентлик мухбири Қрим кўприги бўйлаб ҳаракатланди. Машиналар кўприкнинг автомобиль йўли қисми ярмининг бир томони бўйлаб бемалол ҳаракатланмоқда, тирбандлик кузатилмайди. Кўприкнинг шикастланган қисмида оғир қурилиш техникалари бор, шикастланган жойларини қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эрталаб Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва бир неча цистерна ёниб кетди. Тўрт киши ҳалок бўлди. Россия президенти Владимир Путин бу портлашни теракт деб атади. Унини уюштиришда Украина махсус хизматининг қўли борлигини айтди.
12 октябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим кўпригидаги терактни Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов уюштирганини аниқлаганини маълум қилди. Терактни уюштиришга алоқадор 12 киши аниқланган, улардан саккиз нафари қўлга олинган.