Қийинчиликларга қарамай, Россия ривожланишда давом этади – Песков

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат бундан буён ҳам ривожланишда давом этишини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Мавжуд мушкулликларга қарамай, Россия ривожланмоқда ва ривожланади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Мамлакат, оғир дамларга қарамасдан, ривожланмоқда ва бундан кейин ҳам ривожланади”, - деди у “Сделано в России” (“Россия ишлаб чиқарилган”) форуми доирасида.
Унинг сўзларига кўра, форумдаги кўргазмалардан мамлакат ривожланишда давом этаётганини кўриш мумкин. Ўзларининг илғор ғояларини татбиқ этаётган ҳаваскорлар ва юқори малакали кишилар бисёр. Улар Россиянинг у ёки бу технологияларига катта қизиқиш қараётган мамлакатларни топишмоқда.
“Шу боис ҳақиқатдан ҳам бу иқтисодиётимиз учун энг зарур, ва бу кўплаб мамлакатлар учун қизиқ”, - деди Кремль вакили.