Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга борди. У ерда Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Встреча министров обороны Узбекистана и Азербайджана
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди.
Учрашувда қайд этилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Встреча министров обороны Узбекистана и Азербайджана