Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Жон Кеннедининг набираси Украинада ёлланма аскарлар сафида бўлган

Кеннедининг жияни Украинага ташрифи қисқа муддатга бўлганини айтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. AҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг уч қорин нари қариндош жияни Коннор Украинага ёлланма аскар сифатида ташриф буюрди. Бу ҳақда “Independent”нинг Indy100 бўлими хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, Коннор Кеннеди бу ҳақда ижтимоий тармоқларда гапирган. У жанговар тажрибага эга эмаслигини тан олган, шунингдек, Украинага ташрифи қисқа муддатга бўлганини айтган.
Июль ойи ўрталарида Россия Мудофаа вазирлиги 24 февралдан бери Украинага 60 дан ортиқ давлатдан етти мингдан ортиқ ёлланма аскар етиб келганини маълум қилди. Ҳарбий идоранинг расмий вакили Игорь Конашенков таъкидлаганидек, ёлланма аскарлар жангчилар ҳисобланмайди ва келажакда уларни суд ва қамоқ кутмоқда.