ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Шу кунларда Тошкентда InnoWeek-2022 - инновациялар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Sputnik мухбири у ерда бўлиб энг қизиқ ишланмалар билан танишди.
Қарияларга қаровчи ит
Ўзбекистонлик мутахассислар ушбу робот итни ёлғиз яшовчи қариларга қараш ва фавқулодда вазиятларда одам бора олмайдиган жойларга боришга ўтгатишмоқда.
"Биз айни пайтда робот итни турли қияликлардан юришга ўргатмоқдамиз", - дейди мутахассис.
Учувчисиз учиш аппарати
Вертикал учиш ва қўниш самолёти ва квадрокоптер. Асосан разведка, қишлоқ хўжалигини мониторинг қилиш ва ёнғинлар, табиий офатлар жойини аниқлаш учун мўлжалланган.
Алюминийдан қимматбаҳо тошлар
Ўзбекистон фанлар академияси ишланмаси бўлиб у алюминий ва ишқорлар ёрдамида қуёш печида қиздирилганда 34 турдаги қимматбаҳо тошлар яратиш имконини беради.
"Бизнинг институт 1981 йилда Собиқ Иттифоқ даврида қурилган. У ерда катта қуёш печи, кичик қуёш печи бор. Биз ҳозирга қадар Россия технологияларидан фойдаланиб келамиз. Қуёш печи дунёда иккита - бири Францияда бўлса бири - бизда. Бизнинг қуёш печимиз 4000 градус ҳарорат беради", - дейди ёш олим Довудбек Ўткиров.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.