ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Россия қўшинлари Херсон вилоятида ҳужумга уриниш чоғида Украина Қуролли кучларининг барча ҳужумларини қайтарди, мудофаа чизиғи ушлаб турилди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Ҳозирги босқичда барча ҳужумлар қайтарилди ва биз мудофаа чизиғини ушлаб туришда давом этамиз”, деди у Telegram саҳифасида эълон қилинган видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари 128-тоғ ҳужуми ва 17-бригаданинг танк батальонининг икки батальонлари ёрдамида Новая Каменка-Берислав йўналишида олдинга силжишга ҳаракат қилган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.