ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Янги воқеликда Россия миграция сиёсатининг амалдаги концепциясини тузатиш зарур. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда маълум қилди.
“Миграция соҳаси миллий хавфсизлик, Россия ва жамиятимизнинг барқарор ривожланиши учун ўта нозик ҳисобланади. Дунё жадал равишда ўзгармоқда, миграция соҳасига таъсир қилувчи янги глобал ва минтақавий омиллар пайдо бўляпти. Шу муносабат билан, бу ўзгаришларга тезкор ва самарали муносабатда бўлиш, янги воқеликларни чуқур таҳлил қилиш асосида ишимизни такомиллаштириш зарур”, - дея таъкидлади Путин.
“Шундай экан, давлат миграция сиёсатининг амалдаги концепциясини тўғирилаш зарурлиги кўриниб турибди”, - деди Россия етакчиси.
У концепция мавжуд ва мумкин бўлган муаммоларнинг бутун мажмуасини тўлиқ ҳисобга олиши ҳамда қонунчиликни янада такомиллаштириш учун асос бўлиши кераклигини қўшимча қилди.
Россия президентининг эслатишича, тегишли кўрсатма уларга 2020 йил март ойида берилган.