Покистон Россиядан ёқилғи сотиб олишни режалаштирмоқда

Покистон молия вазири Покистон Россиядан ёқилғини қўшни Ҳиндистонга етказиб берилаётган ставкада сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Покистон молия вазири Исхак Дар Покистон Россия ёқилғисини Ҳиндистонга етказиб бериладиган нархда сотиб олишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда мамлакатнинг News нашри ёзмоқда.

“AҚШда расмий ташриф билан бўлиб турган Покистон молия вазири Исхак Дар Покистон Россиядан ёқилғини қўшни Ҳиндистонга етказиб берилаётган ставкада сотиб олишга тайёрлигини айтди”, - дейилади нашрда.

Таъкидланишича, вазир Покистонда яқинда содир бўлган мисли кўрилмаган сув тошқинлари сабаб бўлган молиявий қийинчиликлар туфайли Ғарбнинг чегирмали ёқилғи импортига эътирозлари бўлмаслигига умид билдирган.