Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Азимут авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида AZO-7059 рейсини амалга ошираётган SSJ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports.
Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди.
Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда. Хусусуан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган.
Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда.
Внуково аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.