Маъмун академияси Хивадаги меъморий ёдгорликлар бўйича база ишлаб чиқди

Электрон базадан 94 та тарихий ёдгорлик ҳақида маълумот ўрин олган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Хоразм Маъмун академиясиолимлари томонидан Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликларҳолати бўйича электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, унда Хива тарихий меъморий обидалари ва уларнинг техник ҳолатига оид илмий асосланган маълумотлар келтирилган.
Маълумотлар базаси “Ичан-қалъа” ва “Дишан-қалъа” ҳудудида жойлашган тарихий меъморий ёдгорликларнинг техник ҳолатини ўрганишга доир комплекс илмий тадқиқотлар асосида тайёрланган.
Электрон маълумотлар базасидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган "Ичан-қалъа бошқарув режаларини ишлаб чиқиш ҳаракат режаси" халқаро лойиҳасини бажаришда ва Хива тарихий-меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларида амалда кенг фойдаланилган.
Каталог тарзида тайёрланган электрон маълумотлар базасига Хивадаги жами 94 та тарихий меъморий ёдгорликларнинг фотосуратлари, техник ҳолатлари, қурилмалари ва уларнинг тарихи билан боғлиқ янги маълумотлар келтирилган.