Эрдоған Путин билан Туркиядаги газ хаби юзасидан келишиб олганини маълум қилди

Туркия президентининг сўзларига кўра, Путин Европа Туркиядаги газ хаби орқали газ олишини мумкинлигини айтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан газ хаби юзасидан келишиб олганини маълум қилди.

“Ҳозир Европа келаётган қиш мавсумида ўзини энергия билан қандай таъминлаш борасида бош қотирмоқда. Бизда бундай муаммо йўқ. Қолаверса, жаноб Путин билан сўнгги учрашувимизда биз Туркияда газ хабини яратишга келишиб олдик. Унинг маълум қилишича, Европа Туркия орқали Россия газидан фойдаланиши мумкин”, - деди Эрдоған ҳукмрон "Адолат ва тараққият" партиясининг парламентдаги йиғилишида.

11 октябрь куни Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган энергетика форумида Туркияда газ хаби яратиш таклифини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шу билан бирга унинг хавфсизлик даражаси анча юқори.
Бир неча кун аввал туркиялик ҳамкасби Эрдоған билан учрашувда Путин газ хаби яратилиши билан нархларни “ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз оддий, бозор даражасида” хотиржамлик билан тартибга солиш мумкинлигини таъкидлади.