Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Бу ҳали ҳолва”: Қодиров Украина ҳукуматига мурожаат қилди

Чеченистон раҳбари Россия Киев режимини узоқ огоҳлантирганини айтди ва бундан буёғига ҳаммаси бошқача бўлишини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия қўшинларининг Украина ҳарбий бошқарув ва энергетика тизимлари объектларига зарбаларига муносабат билдириб, бундан буён Россия Киев ҳукуматига ўз шартларини ўтказишини маълум қилди.
“Биз Киевда ўтириб қолган жиноий раҳбариятни махсус ҳарбий операция давомидаги аниқ чоралар биз томонимиздан ҳали қабул қилинмаганидан жуда узоқ огоҳлантиргандик. Россия кўп маротаба иблис қўмондонлигига ўз ҳушини йиғиштириб олишга имконият берди. Бироқ бизни эшитишмади ёки эътиборга олишмади. Энди ҳаммаси бошқача бўлади. Шартларни бундан буён биз қабул қилдирамиз. Бу ҳали ҳолва”, - дея ёзди Қодиров ўзининг телеграм каналида.
Шунингдек, у иттифоқчи кучларнинг Артёмовск йўналишидаги муваффақиятлари ҳақида маълум қилган.
Россия Қуролли кучлари ўтган ҳафта давомида юқори аниқликдаги қуроллар билан Украинанинг ҳарбий бошқарув, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига зарба беришди. Энг кучли ва оммавий зарбалар 10 ва 11 октябрь кунлари берилди.
Россия президенти Владимир Путин 10 октябрь куни мамлакат Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилишда бу Киевнинг Қрим кўпригида уюштирган теракти ва Россиянинг бошқа фуқаролик объектларига ҳужумларига жавоб эканини билдирди.