Байден хатоси туфайли Украинанинг тақдири Россия қўлида – АҚШ ОАВ

Киев қон тўкилишини тўхтатиб, Москва билан максимал даражада тинчлик ўрнатиши керак, дейди муаллиф.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Aмериканинг чексиз қудратига нотўғри равишда ишониши Украина тақдирини Россия қўлига топширди. Бу ҳақда Дуглас Макгрегор “The American Conservative” журналида чоп этилган мақоласида ёзмоқда.

“Вашингтондаги сиёсатчилар агар бу Россияни йўқ қилиш учун бўлса, ҳар қандай ҳуқуқбузарликни амалга оширишга тайёр”, дейилади нашрда.

Муаллифга кўра, Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиш истиқболлари душвор экани ҳисобга олинса, унинг келажаги энди Россиянинг қўлида.
“Вашингтон учун маънавий жиҳатдан масъулиятли ва амалий жавоб бор: Киев қон тўкилишини тўхтатиб, Москва билан максимал даражада тинчлик ўрнатиши керак. Aфсуски, Қўшма Штатлар учун бундай ечимни тасаввур қилиб бўлмайди. Вашингтон, унинг НAТОдаги иттифоқчилари ва украиналиклар ҳеч қандай стратегик нарсага эриша олмайди ва Россия катта эҳтимол билан кучаяди. Қўшма Штатлар бундан пушаймон бўлади”, дея хулоса қилди Макгрегор.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.