Барча электр станциялари техник эксплуатациядан ўтказилади

Энди қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарори 609-сон қарори билан Ўзбекистоннинг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.
Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.
Эксплуатациядан олдин қуйидагилар амалга оширилади:
ускуналарнинг индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмаларнинг функционал синовлари;
ускуналарнинг комплекс синаб кўрилиши.
Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади.
Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.
Шунингдек, қоидаларда энергетика объектларининг эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.