АҚШ Европани қачон сотиб олган - Хитой нашри тахмини

Хитой нашрига кўра, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Вашингтон Европани сотиб олган ва уни "Маршалл режаси" деб атаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Европа давлатларини мустақил суверен давлатлар деб ҳисоблаш нотўғри, аслида улар “АҚШнинг алоҳида қисми”дан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Хитойнинг "Гуаньча" нашри сўз очди.

“Осонроқ тушуниш учун, келинг, ўхшатиш келтирамиз. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб Европа мамлакатлари ишбилармонлар сифатида “банкротлик" ёқасига келиб қолди. Шунда маҳаллий золим бой Вашингтон уларга катта миқдорда сармоя киритди ва Европани сотиб олди — тарихда бу воқеа “Маршалл режаси” сифатида қолган”, - дейилади нашр шарҳида.

Қайд этилишича, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин давлатлар “Европа акцияларининг назорат пакети эгасига” айланган. Вашингтон турли соҳаларда (жумладан, ҳарбий, иқтисодий, молиявий, маданий) эски пойдеворларни бузиб, америкапараст таъсирни ёйа бошлаган.
Нашрга кўра, дунёда чинакам мустақил давлатлар унчалик кўп эмас, ҳатто уларни “бармоқ билан санаш мумкин”.
Европа Иттифоқи кўпинча Қўшма Штатларга кўр-кўрона эргашиб, "мутлақо аҳмоқона ишлар" қилади. Мақолада Европа томонидан соғлом фикрга зид бўлган қадамлар ЕИ шунчаки “бош идора қарорларини амалга ошираётгани” билан изоҳланади.