NI Украина АҚШ ёрдамисиз қанча муддатда мағлуб бўлишини тахмин қилди

“National Interest” журнали бош директори Украина АҚШ ва НАТО ёрдамисиз Россия ҳужумига бир ой ҳам бардош беролмаган бўлишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Украина АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдамисиз бир ой ҳам дош беролмайди, деб тахмин қилди Американинг “National Interest” журнали бош директори Дмитрий Саймс.
“Владимир Зеленский ҳукумати АҚШ ва НАТОнинг мисли кўрилмаган ҳарбий, молиявий ва сиёсий ёрдамига тўлиқ қарам. Уларсиз Украина Россия ҳужумига бир ой ҳам бардош беролмаган бўларди”, - деб ҳисоблайди Саймс.
Унинг қўшимча қилишича, Оқ уйнинг Киевга Вашингтон ва Москва ўртасидаги Украинага тааллуқли ҳар қандай келишувларга тақиқ қўя олиш ҳуқуқини бериш қарори хатодир.
“National Interest” журнали бош директорининг фикрича, НАТО можарони дипломатик йўллар билан ҳал қилишга уринмай, Украинани қанча керак бўлса шунча қўллаб-қувватлаши шарт деб ўйлаш ҳам хато.
Россия Украинада Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киевга қурол-яроғ етаказиб беришни кўпайтиришди. Москва бир неча марта Ғарб етказиб бераётган қурол-яроғ можарони фақат чўзиши ва улар Россия армиясининг қонуний нишони бўлишини таъкидлаган.