"Тошкент - Хошимин" парвозлари йўлга қўйилади

Биринчи йўловчи рейси 15 декабрга белгиланган. Парвозлар Airbus A-33 самолётларида 10 кунда 1 марта амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Вьетнамнинг “VietJet Air” авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи йўловчи рейси 15 декабрга белгиланган. Парвозлар Airbus A-33 самолётларида 10 кунда 1 марта амалга оширилади.
“VietJet Air” — халқаро арзон (лоукостер) авиакомпания бўлиб, Вьетнамда ташкил этилган ва штаб-квартираси Хошимин шаҳрида жойлашган биринчи хусусий авиакомпаниядир.
“VietJet Air” беш йил давомида (2017-2021 йиллар) AirlinesRating томонидан энг яхши ултра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.