Ўшда “СамАвто” автобуслари ҳаракатлана бошлайди - фото

Қирғизистон шаҳрида бу автобуслар икки кун ичида қатновга чиқарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг “СамАвто” заводида ишлаб чиқарилган 50 дона ISUZU SAZ HC40 русумли автобус олиб келинди.
Шаҳар мэри Алмаз Мамбетовнинг сўзларига кўра, ушбу автобуслар ёнилғи сарфи камлиги, техник кўрсаткичлари ва нархининг ҳамёнбоплиги билан қулай.
Афтобуслар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.
“Фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, махсус комиссия томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, янги олиб келинган автобуслар энг зарур ҳудудларга тақсимланди. Тўртта муниципал йўналиш бўйича”, дейди шаҳар мэри Алмаз Мамбетов.
Автобусларнинг нархи 37 минг долларга баҳоланмоқда. Уларнинг ҳар бири 38 йўловчига мўлжалланган.

"Ушбу автобуслар икки кун ичида қатновга чиқарилади. Бунинг учун шаҳарнинг Жапалак ҚФЙ, Турон ва Амир-Темур шаҳар ҳудудий бўлимларига йўналишлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, янги жамоат транспортларига "BUS Service" мобил иловаси ўрнатилди. Бу эса йўловчиларга йўлни олдиндан режалаштириш имконини беради", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йўл ҳақи нақд тўлов учун 10 сом (тахминан 1 339 сўм), нақд пулсиз электрон тўловлар учун 8 сом.
1 / 4

Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.

2 / 4

Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.

3 / 4

Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.

4 / 4

Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган.