ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. “IrAero” авиакомпаниясининг "Новосибирск — Андижон — Новосибирск" йўналишидаги парвози техник носозлик туфайли кечиктирилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
Ҳозирда самолётга Новосибирск аэропортида техник хизмат кўрсатилмоқда. Парвоз Новосибирск вақти билан, соат 15:00 да учиши режалаштирилган.
“Андижон аэропорти парвозлар жадвали ўзгарганлиги ортидан рейсни қабул қила олмаслиги сабабли, IAE7771 рейси Фарғона аеропортига маҳаллий вақт билан соат 17:50 да етиб келади”, дейилади хабарда.
Фарғона аэропортидан қайтиш рейси 18 октябрь куни соат 18:45га белгиланган. Новосибирскка етиб келиш эса 21:15 да режалаштирилган.
Айтилишича, IAE7772 рейси йўловчиларига Андижон аэропортига маҳаллий вақт билан соат 13:00 да етиб келишлари ҳақида хабар тарқатилади.
Шу муносабат билан, Новосибирскга IAE7772 рейси билан учаётган йўловчилар учун Андижон аэропортидан Фарғона аэропортига трансфер ташкил қилинади.