Карим Бензема — “Олтин тўп” соҳиби

Франция пойтахтида 2022 йилги "Олтин тўп" мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
1 / 7

Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби бўлди.

2 / 7

"Манчестер Сити"(Англия) — йилнинг энг яхши клуби.

3 / 7

Тибо Куртуа ("Реал") йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида Лев Яшин мукофотини олди.

4 / 7

Алексия Путелльяс ("Барселона" ) - йилнинг энг яхши аёл футболчиси. Ўтган йил ҳам Путелльяс бу унворга сазовор бўлганди

5 / 7

Роберт Левандовски ("Барселона") Герд Мюллер совринига муносиб кўрилди

6 / 7

Гави ("Барселона") — йилнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилди.

7 / 7

2021-2022 йилги мавсумда Карим Бензема 46 та ўйинда 44 та гол уриб, "Реал" билан Испания Чемпионати, Чемпионлар Лигаси, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

"Олтин тўп—2022" совринга даъвогарлик қилган футболчилар кучли ўнлиги қуйидагича
1. Карим Бензема (Франция, "Реал");
2. Садио Мане (Сенегал, "Ливерпуль");
3. Кевин де Брюйне (Бельгия, "Манчестер Сити");
4. Роберт Левандовски (Польша, "Барселона");
5. Муҳаммад Салоҳ (Миср, "Ливерпуль");
6. Килиан Мбаппе (Франция, "ПСЖ");
7. Тибо Куртуа (Бельгия, "Реал");
8. Винисиус Жуниор (Бразилия, "Реал");
9. Лука Модрич (Хорватия, "Реал");
10. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия, "Боруссия Д"/"Манчестер Сити").