Жангариларнинг Яқин Шарқдан Афғонистонга кўчирилиши Марказий Осиё учун таҳдид - Раҳмон

Имомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, жангариларнинг Aфғонистонга ўтказилиши Марказий Осиё учун таҳдиддир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Aфғонистондаги террорчи ташкилотларнинг позициялари Яқин Шарқдан жангариларнинг олиб ўтилиши билан мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда бўлиб ўтаётган терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференция чоғида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, жангариларнинг Aфғонистонга ўтказилиши бутун минтақа учун таҳдиддир.

“Ҳозирги шароитда Яқин Шарқдан террорчи жангчиларнинг бошқа минтақаларга кўчирилиши ва шу муносабат билан Aфғонистонда халқаро террорчилик ташкилотлари позицияларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиё мамлакатлари учун жиддий хавф туғдирмоқда”, - дейди Раҳмон.

Тожикистон президенти халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг салмоқли ишларига қарамай, мамлакатларда ушбу хавфли ҳодисани аниқлашда ягона терминологик ва ҳуқуқий ёндашув мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Раҳмон барча манфаатдор томонлар терроризм ва экстремизмнинг батафсил талқинини қабул қилмагунча, бу аксилинсоний ҳодисаларга қарши курашда мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириб бўлмаслигини таъкидлади. У бу таҳдидларга қарши курашда умумий ёндашувлар зарурлигини қайд этди.