2022 йил август ойида Словакиянинг энг йирик алюминий заводи “Slovalco” ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Сўнгги 70 йилда “Slovalco” Евроиттифоқнинг кўплаб мамлакатларини алюминий билан таъминлаб келарди.
“Slovalco” билан боғлиқ ҳолат Европада саноат инқироз ёқасида эканининг яққол белгиларидан бири. Электр энергияси нархи кўтариши туфайли ёпилган айрим корхоналар фаолияти энди ҳеч қачон қайта тикланмаслиги мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Европа ўз санкциялари жабрини қандай тортаётгани Sputnik видеографикасида.